Бугун Женевада Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташилотининг йиллик йиғини бошланди.

Мазкур 10 кунлик учрашув давомида Ўткир респиратор синдроми ва чекишга қарши бўлган тарихий битим энг долзарб масалалар сифатида муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташилотига аъзо 192 давлатнинг делегатлари Ўткир респиратор синдроми ëки ғайри оддий пневмония касаллигига қарши кураш имкониятларини кўриб чиқадилар. Ўткир респиратор синдроми ўтган йилнинг ноябр ойида Хитойда тарқалгандан бери, жаҳон бўйлаб тахминан 600 одамнинг ўлимига сабаб бўлди.
Делегатлар, шунингдек, сигарет ва тамаки маҳсулотлари реклама қилиниши ва сотилишини чеклашга қаратилган конвенцияни ҳам муҳокама қиладилар.