Ўтган тунда Ироқнинг Ал-Фаллуж шаҳрида Америка ҳарбийлари ва маҳаллий гуруҳлар ўртасида отишма рўй берди.

Оқибатда икки нафар ироқлик нобуд бўлди. Америка аскарларига кўра, ироқликлар танкларга қарши ишлатиладиган снаряддан уларни ўққа тутган. Аммо, Ал-Фаллуждаги маҳаллий аҳоли "Рейтер" мухбирига Америка аскарлари ироқликларни сабабсиз ўққа тутганликларини айтган. Ал-Жазира телеканали эса ўтган тунда Ал-Фаллуждагиги Америка ҳарбий базаси яқинида тўртта кучли портлаш рўй берганини хабар қилди.