Бугун Истамбулдаги кафеларнинг бирида рўй берган портлаш оқибатида олти киши жароҳат олди.

Ҳозирча портлаш сабаблари ноаниқ. Истамбул хокими Мустафо Саригулнинг айтишича, портлаш газ таъсирида рўй берган бўлиши мумкин. Аммо, икки кун олдин Анқарада юз берган портлашдан сўнг Туркияда террор ҳужуми билан боғлиқ хавотирлар кучайди.