22 майдан 23 майга ўтар кечаси Қозоғистонда Рихтер ўлчови бўйича 5,5 баллга тенг бўлган зилзила бўлиб ўтди.

Расмийлар камида икки киши табиий офат қурбони бўлганлигини билдирдилар.
Жамбул шаҳридан узоқ бўлмаган Луговой қишлоғи зилзиладан катта зиён кўрди. Бир неча уйлар харобага айланди.
Қирғизистон ҳудудида ҳам зилзила бўлганлиги қайд этилган. Қурбонлар ва вайроналар йуқ.