Исроил қўшинлари бугун эрталаб Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Тулкарм шаҳрида тозалаш амалиётини ўтказдилар.

Амалиётдан мақсад “Хамас” ва “Ислом жиҳоди” экстремистик гуруҳлари аъзоларини қамоққа олиш эди.
Исроил радиосига кўра, Исроил ҳарбийлари Тулкармда террорчилик ҳаракати содир этилиши эҳтимоли борлигидан хабар топган. Айни пайтда Тулкарм шаҳри ва Фаластин қочқинлар лагерида тинтувлар ўтказилмоқда.