Бугун Афғонистон расмийлари собиқ Толибон ҳаракатининг баланд мартабали қўмондони Мулла Жанан шанба куни Қандаҳорда ҳибсга олинганини тасдиқладилар.

Афғонистон Ташқи ишлар вазири Абдуллага кўра, Жанан бошқа тўрт киши билан Қандаҳорда ҳукумат биноси яқинида бомба портлатишни режалаштирган.
Мулла Жанан Толиблар даврида Бодғиз ва Фарëб вилоятларининг қўмондони сифатида хизмат қилган.