Бугун Озарбайжон парламентининг Бокудаги биноси олдида мухолифатнинг тахминан юз нафар тарафдори ва милиция ўртасида тўқнашув бўлгани хабар қилинди.

Озарбайжон халқ фронти аъзоси Исҳоқ Аваз ўғлига кўра, рухсат этилмаган мазкур норозилик намойишида юз берган тўқнашувда мухолифатнинг тахминан 30 аъзоси қўлга олинган.
Олинган сўнгги хабарга кўра, тўқнашувда 18 киши тан жароҳати олгани билдирилган.