Бугун Россия Федерал Кенгаши Стратегик-ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги Россия-Америка шартномасини ратификациялади.

Олдинроқ, ушбу ҳужжат Россия Давлат Думаси тасдиғидан ўтган эди. Шундай қилиб, шартномани Россия парламенти ҳам АҚШ Конгресси ҳам ратификация қилди. АҚШ Президенти Жорж Буш ва Россия Президенти Владимир Путинлар ўртасида ратификация ёрлиқлари билан алмашиш маросими 1 июн куни Санкт Петербургда бўлади. Ўтган йили Вашингтон ва Москва раҳбарлари имзолаган шартнома 2012 йилга қадар ҳар икки давлат ядро арсеналлари учдан иккига қисқартирилишини назарда тутади.