Бугун Ню-Йоркдаги Хюман Райтс Уотч ташкилоти Ўзбекистон милицияси томонидан уч нафар ҳуқуқ ҳимоячичи қамоққа олингани учун Узбекистан ҳукуматини танқид қилди.

Ички ишлар тизимидаги коррупция ва инсон ҳуқуқлари милиция томонидан оëқ ости қилина ëтгани ҳақида ахборот бериб келаëган мустақил журналист Руслан Шарипов ва унинг икки ҳамкасби бесоқолбозликга айбланиб душанба куни қамоққа олинган эди.
Париждаги "Чегара билмас журналистлар" ташкилоти Бош котиби Роберт Минард Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ëзган мактубида, мазкур журналистларнинг бесоқолбозликда айбланиши журналистлар танқидидан қутулишнинг янгича усули эканлиги қайд этилади.