АҚШнинг Яқин Шарқдаги вакили Уилямс Бернс бугун Рамаллоҳда Фаластин мухторияти Бош вазири Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Учрашув натижалари тўғрисида маълумотлар эълон қилинмади.
АҚШ президенти Жорж Буш 4 июн куни Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ва Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббос билан учрашади . Учрашувда Яқин Шарқ тинчлик режаси муҳокама этилади.
Маҳмуд Аббос учрашув бошлангунга қадар барча Фаластин жангари гуруҳларини исроилликларга нисбатан террорни тўхтатишга кўндира олишига ишонч билдирди.