Франциянинг “Эйр Франс” авиакомпанияси товушдан тез учувчи “Конкорд” ҳаво лайнерлари йўналишдан олиб ташланганлигини билдирди.

Бугун “Конкорд” охирги марта ҳавога кўтарилади.
2000 йили “Конкорд” самолёти қулаб тушган ва 113 йўловчи нобуд бўлган эди. Шундан сўнг бир йил мобайнида “Конкорд”лар эксплуатация қилинмади.
Жорий йилнинг апрел ойида “Эйр Франс” ва “Бритиш эйруэйз” авиакомпаниялари “Конкорд” русумидаги 12 самолётни йўналишлардан олиб ташлаган эдилар.