Жаҳон Банки раисининг ўринбосари Жоханес Лин Туркия иқтисодиëти билан боғлиқ ҳозирги вазиятдан қаноат ҳосил қилганини билдириб, мамлакатда инфилация камайганини мақтади.

Аммо Лин расмий Анқарани ислоҳотларни тезлаштиришга ва катта миқдордаги қарз масаласини ҳал этишга чақирди.
Жаҳон Банки расмийси, шунингдек, Туркия ҳукуматига жамиятнинг камбағал қатламига ëрдам бериш учун зарур чора-тадбирлар кўришни ва барча фуқаролар таълим олишлари учун имконият яратишни тавсия қилди.
Халқаро Валюта Жамғармаси ҳам Туркияга келаси уч йил давомида 500 миллион доллар қарз бериши учун Анқара ҳукумати структуравий ислоҳотларни тезлаштириши кераклигини билдирди.