БМТнинг Ироқ бўйича махсус вакили Сержиу Виейра ди Мелло бугун Бағдодга келади.
У Ироқни қайта тиклаш ишлари ва мамлакатга инсонпарварлик ёрдамлари келтирилишини мувофиқлаштиради. АҚШнинг Ироқдаги маъмурияти вакили Жон Кинкэннон БМТ вакили билан ҳамкорлик самарали бўлади, деб умид билдирди.