Француз авиадиспетчерлари бугун пенсия ислоҳотларига қарши умуммиллий иш ташлаш норозилик ҳаракатига қўшилдилар. Оқибатда ҳаво қатновида айрим тартибсизликлар юзага келди. Италияда эса "Алиталия" авиаширкати ходимлари экипаж аъзолари сони қисқартирилаётгани боис тўрт кунлик норозилик акциясини бошлаб юбордилар. Австрияда ҳам касаба иттифоқларининг норозилик чиқишлари жамоатчилик транспорти қатновида мураккабликларни келтириб чиқарди.