Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиев бўлажак президентлик сайловларида яна номзодини қўйишини маълум қилди.

Алиев маъмуриятидагиларнинг айтишларича, сайловларда унинг номзодини иқтидордаги "Янги Озарбайжон" партияси қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда Озарбайжонда бир қатор партиялардан иборат президент тарафдорлари блоки тузилмоқда. Озарбайжонда сайловолди кампанияси 17 июнда бошланиши кутилмоқда. Овоз бериш эса шу йил 17 октябрга белгиланган.