Бугун Афғонистон жанубида маҳаллий гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашув рўй берди.

Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Ҳозирча қуролли можаро тўхтаган. Отишма сабаблари номаълум. Можарога дахлдор ҳар икки гуруҳ ҳам Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзайга мойил гуруҳлари бўлгани хабар қилинмоқда.