Бугун Мадридда НАТОга аъзо 19 давлат ва мазкур ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари тузган 27 мамлакат, ҳамда Россия Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви якунланди.

Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Москва НАТОнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатувчи кучларига техникавий ëрдам беришини, аммо қўшинлар юбормаслигини маълум қилди.
Мадрид учрашувида Афғонистон ва Ироқда тинчлик ўрнатиш миссиялари, шунингдек, халқаро террорчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.