Тожикистондаги туман суди фаолияти таъқиқланган Ҳизб ут-таҳрир исломий гуруҳ ғояларини тарғиб қилганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Саидкамолиддин Носировни14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Носиров шунингдек, экстремистик диний адабиëтларни араб тилидан тожикчага таржима қилганликда ҳам айбланди.
1999 йилдан буëн, Ўзбекистон қидирувида бўлган Носиров, шу йилнинг январ ойида Тожикистонда қўлга олинган эди.