Ироқ маъмурияти бошлиғи АҚШлик Пол Бремер мамлакатнинг сиёсий келажаги масаласида бугун ироқликлар билан музокара ўтказади.

Сўзлашувда бир нечта сиёсий партия аъзолари ҳамда мамлакатдаги оз сонли гуруҳлар, қабилалар ва диний лидерлар иштирок этадилар.
Бугун БМТ инспекторлари Бағдодга қайтмоқдалар. Улар урушдан кейин Ироқда юз берган талон-тарож пайтида Ал-Тавайта ядро участкасидан радиоактив материаллар ўғирланган-ўғирланмаганини текширадилар.