Бугун Ғазо сектори ва Исроил ўртасидаги Эрец чегара нуқтасида отишма юз бергани оқибатида Исроилнинг тўрт нафар аскари ва уч нафар фаластинлик жангари ҳалок бўлди.

Тўқнашувда яна саккиз исроиллик ва кўплаб фаластинлик яраланди.

Исроил ҳукумати Фаластин Бош вазири Маҳмуд Аббосни жангариларга қарши дарҳол чора-тадбирлар кўришга чақирди.

Фаластиннинг Хамас, Ал-Ақса ва Исломий Жиҳод жангари гуруҳлари мазкур ҳужумни биргаликда уюштирганини билдирди.

Бу ҳужумдан бир неча соат олдин Ғазо минтақасида икки фаластинлик Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилди.