Ироқдаги Америка-Британия вақтли маъмурияти раҳбари Пол Бремер бугун мамлакатнинг янги ташкил топган Иқтисодий маслаҳат кенгаши аъзолари билан учрашди.

Учрашув давомида Бремер, ироқликлар учун янги иш ўринлари очиш янги вақтли ҳукумат учун приоритет масала бўлиши лозимлигини урғулади. Ироқда янги ташкил топган Иқтисодий маслаҳат кенгаши Ироқнинг сиёсий ва ишбилармон доиралари, сиёсий партия намаёндалари ҳамда Халқаро валюта жамғармаси вакилларидан иборатдир.