Британия Бош вазири Тони Блэр унинг давлати евро пул бирлиги худудига киришга ҳозирлик кўраётганини таъкидлади.

Блэрга кўра, айни масала умумхалқ мухокамасига қўйилади. Кеча Британия Молия вазири Гордон Браун мамлакатдаги иқтисодий муҳит боис еврохудудга киришга ҳали эрта деган эди. Эслатиб ўтамиз Европа Иттифоқининг 15 давлатидан 12таси 2002 йилнинг дастлабки кунларидан эътиборан евро пул бирлигига қўшилган эди.