Бугун Ироқда АҚШ қўшинлари эълон қилган амнистиянинг охирги кунидир

Ироқликлар ихтиёрий равишда қуролларни АҚШ ҳарбийларига топширишлари мумкин.
АҚШ расмийларининг маълум қилишларича, шу кунга қадар ҳаммаси бўлиб 150 танкка қарши ракета отувчи мосламалар, учқичларни уриб тушурувчи қурол ва юзлаб милтиқлар топширилди. Бу ироқликлар қўлидаги қурол-аслаҳанинг бир қисми, деб тахмин қилишмоқда АҚШ ҳарбийлари.
Айни вақтда америкаликлар Бағдод ва унинг теваракларида душанба куни бошланган операция натижасида етган зарарни баҳолашда давом этмоқдалар.