Бугун Ўзбекистон пойтахти Тошкентда фаолияти таъқиқланган Эрк демократик партияси йиғини бўлиб ўтди.

Учрашув қатнашчилари Ўзбекистон ҳукуматини демократик ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмаётганлиги учун танқид қилдилар.
Эрк партияси рахбарларидан бири Отаназар Орипов “Ислом Каримов ҳукумати ўзбек халқига эркинлик бериш ўрнига уни қулга айлантирди”, деб айтди.
Ориповнинг, шунингдек, таъкидлашича, Эрк партияси фаоллашиши ва 2004 йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари ҳамда 2007 йил декабрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик кўриши керак.
Сўнгги 10 йил ичида Эрк партияси аъзолари очиқчасига илк бор учрашдилар.