Британиянинг Манчестер Юнайтед футбол клуби ўйинчиси Дэвид Бэкхемни Испаниянинг Реал Мадрид клубига сотишга рози бўлди.

Эндиликда Бэкхем уни 35 миллион еврога сотиб олган Реал Мадрид жамоаси таркибида тўп суради. Реалнинг асосий рақиби – Барселонанинг 28 яшар Дэвид Бэкхемни сотиб олиш уринишлари натижа бермади.