Бугун Остонада Япония собиқ Бош вазири Ёширо Мори ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида музокара бўлиб ўтди.

Мори Қозоғистон ҳукуматини япон сармоядорларини мамлакатга жалб этиш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун инвестиция муҳитини яхшилашга чақирди. Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Япония ўртасидаги алоқалар яхшиланиши ва кенгайишига умид билдирди. Қозоғистонга ташрифи чоғида Ёширо Мори Ташқи ишлар вазири Козимжўмарт Тўқаев билан ҳам учрашди.