Бугун АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Иерихон шаҳрида Исроил Бош вазири Ариэл Шарон ва Фаластин мухторияти Бош вазири Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Учрашувда Яқин Шарқ тинчлик дастурини амалга оширишни тўхтатмаслик масаласи муҳокама этилади. Фаластин қуролли гуруҳлари Исроилга нисбатан террор давом этишини билдирганларидан сўнг, Яқин Шарқ тинчлик дастурининг амалга оширилиши тўхтаб қолган эди.
Бугун БМТ Бош котиби Кофи Аннан Иорданияда Яқин Шарқ тинчлик дастурини ишлаб чиққан БМТ, АҚШ, Россия ва Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари билан учрашади.