Эртага Греция Мудофаа вазири Россияга ўзининг олти кунлик сафарини бошлайди.

Сафари давомида у Россия Мудофаа вазири, Давлат Думасининг мудофаа ишлари бўйича бошлиғи ҳамда Дума раиси билан учрашувлар олиб боради.
Музокараларда давлатлараро ҳарбий ва техникавий ҳамкорликни ревожлантириш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда. Шунингдек, Россия, НАТО ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар, халқаро ва минтақавий хавфсизлик муаммолар, терроризмга қарши кураш ва оммавий қирғин қуролларини олдини олиш каби масалалар ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олган.