Бугун Европа Иттифоқи лидерларининг беш ғарбий Болқон мамлакатлари билан саммити ўз ниҳоясига етди.

Мухбиримз Грецияда бўлиб ўтган саммитдан хабар қилишича, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича бошлиғи Хавиер Солана Сербия ва Черногория, Македония, Албания, Хорватия ва Босния мамлакатларига Европа Иттифоқига аъзо бўлишлари учун йўл очиқлигини яққол ошкор қилди.
Европа Иттифоқи баëнотида айтилишича, Болқонда уюшган жиноятчилик ва коррупция минтақадаги демократик барқарорликка, қонун устуворлиги, иқтисодий ревожланиш ва фуқаролик жамиятига тўсқинлик қилмоқда.