Бағдоддан 140 километр узоқликдаги Хит туманидан ўтган нефт қувурида кучли портлаш содир бўлди.

Нефт қувуридаги портлаш сабаблари номаълум бўлиб қолмоқда. Қурбонлар йўқ.
Кеча Хит шаҳрида икки америкалик аскар минага йўлиқиб ҳалок бўлди.
АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқда аҳвол мураккаблигича қолаëтганлигини тан олди.