Кўзи ожизлар учун интернет.

Бу мавзуни менга бир Алматидаги ишлайдиган америкалик танишим Элизабет айтиб қолди. Элизабет онадан кўзи ожиз бўлиб туғилган, аммо бу жисмоний камчилик Элизабетни бутун дунë интернет тармоғидан узиб қўйгани йўқ. Махсус жиҳозланган компютер ëрдамида Элизабет бемалол интернет оламида кезмоқда. Аммо, Қозоғистонда ëки бошқа собиқ совет ҳудудларида кўзи ожизларнинг интернетдан фойдаланиши учун махсус ҳукумат дастури йўқ. Ҳудди шундай ҳукумат дастурини Германия мисолида кўришимиз мумкин. Ўтган йили Германияда инвалидлар ҳақида қонун қабул қилинди. Бу қонуннинг махсус бандлари интернет провайдерлари учун ҳам мажбурият юклайди.

Шу ўринда савол туғилади, ҳўш кўзи ожиз одам қандай қилиб интернетдан аxборот олиши мумкин?

Бу саволга Интернет бўйича мутаҳассис Людмила Хабова шундай жавоб беради:
- Компютерда мониторида акс этган тугмани босишингиз билан, интернетдаги барча маълумот кўзи ожизлар учун яратилган саҳифага кўчади.Шу заҳоти барча маълумотлар овозли тарзда компютердан янграйди.

Хуллас кўзи ожизлар интернетдан қулоқ воситасида фойдаланишмоқда.

Масалан Берлнлик Роберт Штайн жуда кўп маълумотларни интернетдан эшитишини айтади:
- Ўз аудио материалларини интернетга қўядиган радиостанциялар билан интернетдаги матнларни ўқиш ускунаси бошқа-бошқа нарса эканлигини айтиш лозим. Гап текстни овозга айлантирадиган маҳсус дастур ҳақда кетмоқда. Масалан компютерга Берлин деган сўзни ëздингиз, тугмачани босишингиз билан матн овозга айланади. Компютер карнайида Берлин деган сўз янграйди.

Албатта барча интернет саҳифаларига кўзи ожизлар учун маҳсус дастур ўрнатиш, сермашаққат бир иш . Германиянинг Франхоффер шаҳридаги институт кўзи ожизларни интернетга жалб қилиш бўйича маҳсус лойиxа устида иш олиб бормоқда. Аммо, бу ускуналар Компютердаги немис ва инглизча матнларни овозга айлантиради ҳолос. Интернетдаги ўзбекча ëки қозоқча матнларини овозга айлантирадиган дастур ҳали мавжуд эмас.

- Жалолиддин Румийнинг кўзингни юм кўзга айлансин шуур фикридан келиб чиқсак бундай дастур яратилиши бугун эрта амалга ошса ажаб эмас, - дейди Қозоғистонда ишлаëтган кўзи ожиз америкалик журналист Элизабет.