Бугун Фаластин раҳбари Ясир Арафат бошчилигидаги Фатоҳ фракцияси Хамас жангари гуруҳи Исроилга қарши ҳужумлар уюштирмасликка рози бўлганини маълум қилди.

Оқ Уй матбуот вакили Ари Флэшер ҳозирча бу ҳақдаги хабарни тасдиқлай олмаслигини билдирди. Флэшер, Яқин Шарқда зўравонлик хатти-ҳаракатларини тўхтатадиган ҳар қандай тадбирлар мамнуният билан қабул қилинишини тилга олди.