Бугун Афғонистон президенти Хамид Карзай расмий сафар билан Полшага ташриф буюради.

Карзай Варшава ҳукумати расмийлари билан Афғонистон ва Полша ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Афғонистон президенти Варшава сафаридан кейин Бернга ҳам ташриф буюради ва Швецария раҳбарлари билан музокаралар олиб боради. Карзай Европа сафари давомида Афғонистонни қайта қуриш ишлари учун қўшимча ëрдам берилишини сўраши мумкин.