Британияга расмий сафар билан борган Россия президенти Владимир Путин бугун Британия Бош вазири Тони Блэр билан учрашади.

Учрашувда Ироқдаги вазият муҳокама қилинади. Шунингдек, Ироқ уруши туфайли ёмонлашган Москва ва Лондон ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.