1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқи раиси вазифасини бажаришга киришадиган Италия Бош вазири Сильвио Берлускони Европа Иттифоқи АҚШ билан рақобатлашмаслиги, балки у билан ҳамкорлик қилиши лозимлигини баён қилди.

Француз радиосига берган суҳбатида Берлускони Европа Иттифоқи сиёсий жиҳатдан бирдам бўлиши лозим, деб билдирди.
Берлускони олти ой мобайнида Европа Иттифоқига раислик қилади.