Бугун Туркия президенти Аҳмад Неждет Сезер Македония сафарини бошлади.

Сезер Туркия Македониянинг НАТО ва Европа ташкилотларига қўшилиш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди. Сезер шунингдек, Туркия ва Македония ўртасида савдо алоқаларини ривожлантиришга чақирди.
Туркия президенти 3 кунлик Македония сафари давомида
мамлакатдаги турк жамоасининг номоëндалари билан ҳам учрашади.