Марказий ва шарқий Европанинг етти давлати етакчилари лўлилар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг Европа жамиятига интеграциялашувини тезлаштириш бўйича ўн йилга мўлжалланган дастурни қабул қилдилар.

Венгрия пойтахти Будапештда Рома муаммосига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуманда Болгария, Венгрия, Македония, Руминия, Словакия, Сербия ва Черногория давлатлари бу борада мажбуриятлар олдилар. Айни дастур 2005 йилда бошлаб амалга оширила бошланади. Ушбу давлатларда 6 миллионга яқин лўли қайд этилган.