Бугун Покистоннинг Кветта шаҳрида жума кунги террорчилик ҳаракатини содир этган 15 киши қамоққа олинди.

Жума куни Кветта шаҳридаги шиалар мачитида содир этилган портлаш натижасида 47 киши ҳалок бўлган эди.
Маҳаллий расмийларга кўра, қўлга олинганларнинг барчаси сунийлар радикал гуруҳларининг аъзоларидир. Кветта шаҳрида бир неча йиллардан бери шиалар ва сунийлар ўртасида келишмовчилик мавжуд.