Бугун Франциянинг Корсика оролида 6 июл куни ўтказилган референдум натижалари эълон қилинди.

Сайловчиларнинг 51 фоизи Корсика мухторияти раҳбариятига кўпроқ сиёсий эркинликлар берилишига қарши овоз берганлар.
Корсика ороли миллий партиялари 25 йилдан бери мустақиллик учун курашиб келмоқдалар. Референдум Франция ҳукумати томонидан оролдаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ўтказилди.