7 июлга ўтар кечаси Ироқнинг Рамади шаҳрида Америка ҳарбий қисми номаълум шахслар томонидан ўққа тутилган.

АҚШ расмийларига кўра, отишма натижасида бир қанча ҳарбийлар жароҳат олган. Қатарнинг “Ал Жазира” телеканали отишма пайтида кучли портлашлар содир бўлганлигини билдирган.
Бағдоддаги отишмалар чоғида икки АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлган. Тўрт АҚШ ҳарбийсининг яраланганлиги тўғрисида маълумотлар бор.