Айни пайтда, Минск ҳукумати бош қароргоҳи Америкада жойлашган “Internews Network” гуруҳининг Беларусдаги фаолиятини таъқиқлади.

2001 йилдан бери Белорусдаги мустақил телекомпанияларига ëрдам бериб келган мазкур гуруҳ Беларус қонунларини бузмаганини билдирди.
Яқинда Беларус ҳукумати уни танқид этган кўплаб мустақил нашрлар, нодавлат ташкилотлар ва тадқиқот марказларининг республикадаги фаолиятини таъқиқлади, шунингдек Россия НТВ телеканалининг Минскдаги бюросини ëпди.