Чечен қуролли гуруҳлари бошлиғи Аслан Масхадов октябр ойида Чеченистонда ўтказилиши режалаштирилган президентлик сайловларида қатнашиш учун унга рухсат берилиши кераклиги билдирди.

Россия инсон ҳуқуқлари комиссияси раисаси Элла Памфилова Масхадов терроризмни қоралагани учун, қуролларини топширган чечен сепаратчилари қаторида у ҳам афв этилиши лозимлигини қайд этди.
Аммо Россия расмийси Масхадовга амнистия эълон қилинмагани туфайли унга сайловларда қатнашиш учун рухсат берилмаслигини таъкидлади.