Исроил Бош вазири Ариэл Шарон бугун Лондонда Британия Бош вазири Тони Блэр билан учрашади.

Блэр Шаронни исроилликларни Фаластин ҳудудларига кўчиришни тўхтатишга ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни тезроқ озод қилишга чақириши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Шарон Блэрдан Фаластин раҳбари Ясир Арафат билан алоқа узишни сўраши мумкин. Аммо Британия ҳукумати Арафатни яккалаб қўйишни хоҳламаяпти.