Бугун Филипин ҳукумати кеча Манила қамоқхонасидан қочган “Жамоат ул-Исломи” террор гуруҳи бошлиғи Фатур Раҳмон Ал-Ғозини қўлга тушириш учун маълумот берган шахсга 150 минг доллар мукофот беришини маълум қилди.

Филипин расмийларига кўра, Ал-Ғози 2000 йилда Манилада юз берган бир неча портлашларни уюштирганликда айбланган.
Австралия ва АҚШ расмийлари террор гуруҳи бошлиғининг қамоқдан қочгани тўғрисида жиддий хавотирланиш билдирдилар.