А. Аррал Афғонистон Ташқи ишлар вазири Абдуллога кўра¸ халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорлиги бу мамлакатда барқарорлик ўрнатишда марказий ҳукуматга имконият яратади.
"Бизнинг катта умидимиз Афғонистоннинг дўсти АҚШ ва Афғонистон масаласига дахлдор бошқа давлатларга қаратилгандир" – деб баëн этди Озодлик радиосининг Вашингтондаги қароргоҳида нутқ сўзлаган Абдулло.
Қайта қуриш ишлари ва сайлов лойиҳалари хусусида сўз юритган Абдулло Афғонистонда сайлов ўтказишнинг ўзига хос муаммолари борлигини таъкидлади.
"Оддий шароитларда сайловларга алоқадор бўлмаган масалалар бизнинг шароитимизда сайловлар билан туташиб кетган. Мисол учун¸ алоқа воситалари ва жойларга бориб-келиш масаласи ҳал этилганича йўқ"- дейди Афғонистон Ташқи ишлар вазири.
У шунингдек¸ мамлакатнинг узоқ ва тоғли минтақаларида эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш мураккаб эканлиги ҳамда халққа муносиб номзодлар сайлашни ўргатиш муаммолари мавжудлигидан ташвишланиш билдирди. Маълумки президентлик сайловлари 2004 йилнинг июн ойларига мўлжалланган.
Афғонистон халқининг ҳукуматга нисбатан муносабатига тўхталган Ташқи ишлар вазири¸ халқ ўтиш даври ҳукумати ва унинг ўтган йил Лўя жиргада сайланган президенти Ҳомид Карзайга ишонади. Аммо¸ мамлакатнинг аксарият қисмида ҳукм сураëтган ишсизлик¸ электр қуввати танқислиги ва барқарорсизлик туфайли халқнинг бундай ишончи йўқолиши мумкин.
"Халқ бизга вақт бераяпти. Халқаро ҳамжамият марказий ҳукуматга хавфсизлик масалаларида ва иқтисодни қайта тиклаш соҳасида имконият яратиши лозим"-деб таъкидлайди Абдулло.
Ундан кейинги пайтларда Афғонистон билан Покистон муносабатларида бир оз таранглик юзага келгани ҳақида сўралганида: "Ишонч билан айтишим мумкинки¸ афғонлар ҳеч кимни ҳеч қандай сабабга кўра ўз ҳудудларига бостириб киришларига йўл қўймайдилар. Афғонистон ҳудудларига қилинган тажовуз ҳақида маълумот бор. Бироқ мамлакат халқи томонидан унинг олди олинган. Мамлакатлар ўртасида юқори даражада дўстона сўзлашувлар олиб борилмоқда"¸- деб жавоб берди.
Маълумки¸ ўтган ойнинг охирларида Покистон кучлари Афғонистоннинг чегара ҳудудларига тақрибан 25 километр бостириб кирган ва Афғон чегара соқчилари билан улар ўртасида отишмалар рўй берган эди. Шундан сўнг Кобулда Покистонга қарши норозилик намойиши уюштирган намойишчилар Покистон элчихонасига ҳужум қилиб¸ элчихонага катта зарар етказган эдилар. Натижада Покистон ўз элчихонасини дарҳол ëпиб қўйган эди. Орадан кўп ўтмай ушбу воқеа юзасидан Кобул ҳукумати Исломободдан расман кечирим сўради.
Кузатувчиларга кўра¸ Толибон қолдиқлари ва Ал Қайда террор тармоғи аъзолари Покистондан ўзларига макон тутиб¸ Афғонистонга қарши фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Афғонистон Ташқи ишлар вазири Абдуллонинг баëн қилишича¸ агарда халқаро ҳамжамият Афғонистон билан узоқ муддатли ҳамкорлигини давом эттирмаса¸ мамлакат такрор террорчилар майдонига айланиши мумкин.