Эроннинг билдиришича, бугун БМТнинг ядровий қуроллар инспекторлари Теҳронга етиб бордилар.

Бундан бир кун олдин эса, БМТ Эрондан бойитилган уран намунасини топгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Эрон атом энергияси бошқармаси матбуот вакили Халил Мусавийга кўра, инспекторлар олдиндан режалаштирилган тартиб асосида Эроннинг ядровий ишоотларини келиб кўрадилар.