Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари агар Теҳрон ҳукумати БМТ қошидаги атом энергияси бўйича агентлик билан етарли ҳамкорлик қилмаса, Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларга зарар етиши ҳақида огоҳлантирдилар.

Бугун Брюссел учрашуви давомида қабул қилинган қўшма декларацияда, Эроннинг ядровий дастури ва Яқин Шарқда ядровий қуроллар тарқалиши хавфи тўғрисида хавотирланиш билдирилди.