Ироқдаги Америка фуқаролик маъмурияти бошлиғи Пол Бремер келаси бир йил давомида Ироқда мустақил ҳукумат ташкил қилиш учун сайловлар ўтказилиши мумкинлигини билдирди.

“Менимча, агар ироқликлар 6-8 ой ичида янги конституцияни тайëрласалар, тезда сайловлар ўтказилади ва бир йил ичида мустақил ҳукумат ташкил қилиниши мумкин”, деди Пол Бремер.


Аммо айни пайтда, Ироқдаги Америка ҳарбийларига қарши ҳужумлар давом этмоқда. Бугун Бағдодда юз берган ҳужум оқибатида яна бир Америка аскари ва ироқлик таржимон ҳалок бўлди.