Индонезиянинг Бали оролида Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ўтмоқда. Икки кун давом этадиган айни учрашувда Шимолий Корея ядровий дастури билан боғлиқ муаммолар, террорчиликка қарши кураш ва Яқин Шарқ тинчлик жараёнига оид масалалар муҳокама этилади.