Элчи Мамед Алиевга кўра, президентнинг соғлиги яҳши ва у эртагаёқ журналистлар олдида чиқиши мумкин. Олдинроқ Франс пресс ахборот агентлиги айрим дипломатик манбааларга асосланиб, Президент Алиев оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани ва унинг ўлишига саноқли кун қолгани ҳақида хабар тарқатган эди.